ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Бугун Тошкентда GFС 20 турнирига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унда UFC жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси раҳбари Отабек Умаров иштирок этди.
Ўзбек халқи меҳмондўстлиги ҳақида журналистнинг ҳазил саволига Ҳабиб Нурмагомедов қуйидагича жавоб берди:
"Мен вазндан халос бўлишим керак, шунинг учун бу ерда ҳеч қандай кулгили нарсани кўрмаяпман. Қандай бўлмасин, вазн йўқотишгача ҳали вақт бор. Мен кунига камида бир марта машқ қиламан, кеча эса икки марта машқ қилдим”, - деди Нурмагомедов.
Ҳабиб Нурмагомедов ўзбек таомлари сингари мазали таомларни ҳеч қаерда истеъмол қилмаганлигини айтди.
“Мен кўп жойда бўлганман, бироқ бундай мазали таомларни тановул қилмаганман. Таомлар жуда хилма-хил. Ҳаммаси энг юқори даражада. Ҳозирча бу ерда меҳмонмиз, вазн ҳақида ўйламаймиз, таомлардан завқ оламиз”, - деб қўшимча қилди спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 23 ноябрь куни GFC 20 мусобақаси бўлиб ўтади. Ҳабиб Нурмагомедов унда таклиф қилинган нуфузли меҳмон сифатида иштирок этади.