Ўзбекистон МСК номзодлар орасида "ўлик жонлар" борлигини рад этди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишВыборы президента Узбекистана
Выборы президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин интернет тармоқларида бир неча йил олдин вафот этган шахс депутатликка номзод сифатида рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олинган номзодлар орасида "ўлик жонлар" борлиги ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

ЦИК РУ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МСК сиёсий партиялардан номзодларни рўйхатдан ўтказди

МСК телеграм каналида ушбу маълумот тасдиқланмагани ҳақида айтилган.

"Марказий сайлов комиссияси 20-ноябр куни ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, бир неча йил олдин вафот этган шахсни депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги таҳминий хабарлар юзасидан текширув ўтказди. Шуни маълум қиламизки, ушбу маълумот ўз тасдиғини топмади", - дейилган хабарда.

Ушбу хабар тарқалишига сабаблар, "ўлик жон" сифатида айнан ким рўйхатга олингани ҳақида тушунтириш берилмаган.

Ўзбекистонда Парламент сайловлари 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтади. Парламентдаги 150та ўринга мамлакатда фаолият юритувчи бешта партиялар томонидан илгари сурилган 750 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0