Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси тайёрланди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСитуация после выборов президента в Республике Узбекистан
Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси тўғрисида"ги президент қарори лойиҳасини тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси тўғрисида"ги президент қарори лойиҳасини тайёрлади.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси тайёрланди

Ҳужжат лойиҳасига Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси ҳамда йўл харитаси илова қилинган.

Лойиҳада ёзилишича, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш сиёсатининг асосий вазифалари:

- хорижий мамлакатларнинг давлат ва нодавлат тузилмалари, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар томонидан Ўзбекистоннинг изчил ривожланаётган, замонавий демократик ҳуқуқий давлат сифатида яхлит ва ижобий қабул қилинишини кучайтириш;

- сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларда давом этаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларни давом эттириш, республиканинг инвесторлар ва ишбилармон шериклар учун жозибадорлигини кучайтириш, жаҳон миқёсида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон манфаатларига мос келадиган муҳим иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун энг қулай шароитларни шакллантириш;

- халқаро майдонда Ўзбекистоннинг жозибали миллий брендини шакллантириш ва мустаҳкамлаш орқали минтақавий ва глобал бозорларда маҳаллий товарлар ва хизматлар экспортини илгари суриш;

В Ташкенте установили 35-метровый флаг Узбекистана- видео - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мамлакатнинг ижобий имиджи концепциясини ишлаб чиқмоқда

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва унинг жаҳон ҳамжамиятида ижобий қабул қилинишини кенгайтириш орқали миллий суверенитет, барқарорлик ва хавфсизликни кучайтириш.

- Ўзбекистонни Осиёнинг етакчи ишбилармонлик, маданий ва туризм марказлари сафига киритиш.

“Концепция ва йўл харитасининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилади.

Концепция ва Йўл харитасининг бажарилишини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва қонунчилик билан таъқиқланмаган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан амалга оширилади”, - дейилган ҳужжатда.

 

Янгиликлар лентаси
0