ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзгидромет ҳайдовчиларни “Қамчик” довонида кучли бўрон кузатилиши ҳақида огоҳлантирди.
Хабарда ёзилишича, 21-25 ноябрда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.
Шунингдек, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасаяди. Шамол эса секундига 17-22 м тезликда эсади. Йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлади.