Тожикистонда террорчилар учун махсус қамоқхона қурилади

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонда террорчилик учун озодликдан маҳрум этилган шахсларни сақлашга мўлжалланган камера типидаги қамоқхона қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Тожикистонда террорчилик учун озодликдан маҳрум этилганларни сақлашга мўлжалланган камера типидаги қамоқхона қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Афғон-тожик чегараси яқинида 60 дан ортиқ жангари йўқ қилинди

Бу ҳақда Тожикистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай маҳбусларни бошқалардан алоҳида тарбиялаш осонроқ, чунки улар экстремистик ғояларни тарғиб қилишнинг асосий манбаи бўлади.

“Бундай қамоқхона қурилиши маҳбуслар орасида қотилликни ва экстремистик ғоялар тарқалишини олди олинади”, - дейди амалдор.

Умаровнинг фикрига кўра, камера типидаги қамоқхона бу тоифадаги маҳбусларни яхшироқ назорат қилиш, қочишга уриниш ва исёнларни олдини олади. Бундан ташқари, маҳбусларни ажратиш бошқа маҳбуслар хавфсизлигини таъминлайди.

Махсус қамоқхона қуриш ҳақидаги таклифлар шу йил ноябр ва май ойларида Хўжанд ва Ваҳдатдаги колонияларида юз берган тартибсизликлардан кейин пайдо бўлди. ИШИД террорчилик уюшмаси (Россия Федерациясида тақиқланган) қамоқхоналардаги тартибсизликлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.

Янгиликлар лентаси
0