Мирзиёев локализацияни кенгайтириш бўйича тавсиялар берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Промышленную ярмарку и кооперационную биржу в "Узэкспоцентре".
Шавкат Мирзиёев посетил Промышленную ярмарку и кооперационную биржу в Узэкспоцентре.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент ярмаркада намойиш этилаётган маҳсулотлар билан танишди. Уларнинг харидоргирлиги, локализация даражаси билан қизиқди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ўтаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди. 

Президент ярмаркада намойиш этилаётган маҳсулотлар билан танишди. Уларнинг харидоргирлиги, локализация даражаси билан қизиқди. Маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, импорт бўлаётган деталлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш, сифатни таъминлаш орқали харидор орттириш зарурлигини таъкидлади.

“Ишлаб чиқарувчи қачон ривожланади? Маҳсулотининг эгаси бўлса. Бу ярмаркага келган ҳар бир корхона ва тадбиркор натижага эришиши, оддий гайкадан тортиб катта машиналаргача харидорини топиши керак. Уни иштирокчилар рози бўлгунча давом эттириш лозим”, - деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёевга Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган электрон кооперация биржаси – www.cooperation.uz портали ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Мазкур портал орқали ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларига харидор топиши, уларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиши мумкин. Портал статистика, божхона, солиқ, сертификатлаштириш идоралари маълумотлар базасига уланган. 

Янгиликлар лентаси
0