ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. “Мисс Беларус – 2018” танлови ғолибаси Мария Василевич еттинчи чақириқ Вакиллар палатаси депутати бўлди, деб хабар қиди Sputnik Беларусь.
Василевичнинг номзоди Минск шаҳрининг Фрунзе туманидаги Калварий туманида қўйилган. Сўнгги маълумотларга кўра, унга 11,5 мингдан ортиқ сайловчилар овоз берган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Василевич Беларус парламентнинг қуйи палатасининг энг ёш депутати бўлди. У атиги 22 ёшда. Таъкидланишича, у депутат сифатида ёшлар муаммолари билан шуғулланади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Мария Василевич 2018 йилда "Мисс Беларусь" миллий танловда ғолибликни қўлга киритганди.
Бундан кейин уни бир неча бор мамлакат раҳбари олдида кўришган: масалан, у Александр Лукашенко билан билан ўтин ёрган, Европа ўйинларида иштирок этган. Бундан ташқари, учрашувлардан бирида президент унга колхозни бошқаришни таклиф қилганди.