АҚШ сиёсати туфайли ЖСТ ўз қудрати ва аҳамиятини йўқотмоқда - Мигранян

© SputnikРуководитель отдела экономики Института стран СНГ Аза Мигранян
Руководитель отдела экономики Института стран СНГ Аза Мигранян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ давлатлар институти иқтисодиёт бўлими раҳбари Аза Мигранян таъкидлашича, сўнгги ўн йилликда ЖСТ роли ва аҳамияти яхши томонга ўзгармади.

Bloomberg агентлиги хабар қилишича, кейинги йилда АҚШ Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик тўловларни бутунлай тўхтатиши мумкин.

Флаги Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ ва ЖСТ: Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси тайёрланди

Америкаликлар ЖСТ ташкилотига бошқа мамлакатларга қараганда камроқ маблағ киритади. Аммо, агар АҚШ ташкилотни бир томонлама равишда тарк этса, бу унинг ишига таҳдид солиши мумкин.

Миграняннинг сўзларига кўра, ЖСТ аъзолик – маълум бозоларга ўзига хос кириш лицензияси ҳисобланади.

“Асосан бу ривожланган мамлакатлар бозорлари. У ерда жуда шиддатли рақобат бор. Яъни, бу қўшимча сертификатлашни талаб қиладиган маҳсулотлар учун умумий лицензия дегани”, - деди Мигранян Sputnik радио эфирида.

Иқтисодчининг фикрига кўра, ЖСТга аъзо бўлиш Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган ва Европа стандартларига жавоб бермайдиган давлатлар учун ўзига хос компенсацияга айланди. Аммо энди бир қатор нозик фарқлар пайдо бўлди, чунки сўнгги 20 йил ичида ЖСТнинг аҳамияти ўзгарди.

Агар 2000-йилларнинг бошларида Жаҳон савдо ташкилоти низоларни ҳал қилишда салмоқли иш тутган бўлса, бугунги кунда ушбу функцияни Вашингтон тўсиб қўйган. Бошқа бозорларга кириш бошқа интеграция лойиҳаларининг қўшимча талабларига мувофиқликни ҳам англатади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишда фаол иш олиб бормоқда ва ҳатто ташкилий ва тайёргарлик жараёнлари учун Европа иттифоқидан маблағ олди.

Эксперт: вступление и членство в ВТО без выплат США уже неактуально?
Янгиликлар лентаси
0