Тбилисида кучишлатар бўлинмалари намойишчиларни тарқатиб юборишни бошлади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишАкции протеста в Тбилиси
Акции протеста в Тбилиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тбилисида кучишлатар бўлинмалари парламент биноси олдида тўпланган мухолифат митингини тарқатиб юборишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Тбилисида куч ишлатар бўлинмалари парламент биноси олдида мухолифат митингини тарқатиб юборишни бошлади, деб хабар қилди Sputnik Грузия.

Продавец расставляет на полках бутылки шампанского вина - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Грузия вино ва сувлари импортини тақиқлаш масаласи кўриб чиқилади

Аввали намойишчиларга қарши куч ишлатилмади, кейинчалик резина таёқлари ва сув тўплари ишлатилди.

Намойишчиларнинг бир қисми махсус кучларнинг ҳаракатланишига йўл қўймаслик учун асфалтга ётди.

Кейинчалик қўшимча кучлар юборилди. Натижада бир неча хавфсизлик кучлари бригадаси парламент биносини ўраб олиб, баъзи кириш жойларини бўшатди.

Айни пайтда хавфсизлик кучлари пойтахтнинг марказий кўчасидаги йўлни тозалашга ҳаракат қилмоқда.

Грузия парламенти арафасида конституцияга аралаш сайлов тизимидан пропорционал тизимга ўтишни назарда тутувчи тузатишларни қабул қила олмади. Пойтахтда минглаб норозилик намойишлари бошланди.

Мухолифатдаги барча кучлар бир жойга тўпланиб, навбатдан ташқраи парламент сайловлари ва ўтиш даври ҳукумати тайинланишни талаб қилинмоқда.

Душанба куни намойишчилар парламентга киришни тўсиб қўйдилар.

Грузиянинг Европа парламенти депутати Елена Хоштария, мухолифат норозилик намойиши тарқалишига қарамай, сешанба куни парламентни пикет қилишни давом этишини айтди.

Янгиликлар лентаси
0