Россия ва Саудия Арабистони С-400 мажмуасини етказиб беришга келишиб олди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКомплекс ПВО С-400 "Триумф" заступил на боевое дежурство в Севастополе
Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мария Воробьёванинг сўзларига кўра, Россиянинг С-400 мажмуасига Яқин Шарқнинг яна бир неча мамлакати қизиқиш билдирмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Россия ва Саудия Арабистони С-400 “Триумф” зенит ракета тизимини етказиб бериш шартларини келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новостига Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизматнинг расмий вакили Мария Воробьёва маълум қилди.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Турцию - Sputnik Ўзбекистон
Путин Саудия Арабистонига С-300 ёки С-400 сотиб олишни таклиф қилди

Таъкидланишича, ушбу шартнома 2017 йилда имзоланган.

Мария Воробьёванинг сўзларига кўра, Россиянинг С-400 мажмуасига Яқин Шарқнинг яна бир неча мамлакати қизиқиш билдирмоқда.

С-400 "Триумф" - замонавий узоқ масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси тизими ҳисобланади. У ҳаво кемалари, қанотли ва баллистик ракеталарни йўқ қилиш учун мўлжалланган. Шунингдек, ердаги нишонларни яксон қилиш учун қўлланиши мумкин.

Ироқ ҳам С-400 сотиб олишга қарор қилди

Мажмуанинг зарба бериш масофаси 400 километрни ташкил қилади. Шунингдек, 30 км баландликдаги нишонларни йўқ қилишга қодир.

Янгиликлар лентаси
0