Италияда ажрашган эркаклар учун бошпаналар очилмоқда - улар сони шиддат билан ошяпти

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишОбед в столовой
Обед в столовой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёллари томонидан уйдан қуйилган италияликлар ўз собиқ рафиқаларига моддий ёрдам кўрсатишга ва ҳатто ижарага бошпана олишга қодир эмас

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Италияда ажрашган эркаклар учун бошпаналар очилмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон "Российская газета" хабарига таянган ҳолда.

Артисты на открытии Японского сада на территории парка Айвазовское в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Япон эркаклари жинсий алоқага нега қизиқмай қўйган?

Хабарда айтилишича, бу мамлакатда эр-хотин ажрашадиган бўлса, 60% ҳолатларда умумий бошпана болалари билан ёлғиз қолаётган аёл номида қолади. 94 % ҳолатларда эркаклар зиммасига нафақат ўз фарзандлари, балки рафиқаси учун ҳам алимент тўлаш мажбурияти юкланади. Токи аёл ажрашгандан сўнг ҳаёт тарзи даражаси пасайганини ҳис қилмаслиги лозим.

Итальян эркакларига бу тўловлар ойига ўртача 1 000 еврога тушмоқда ва улар орасида ҳатто ишлайдиганлари ҳам бу маблағларни тўлашга имконсиз қолмоқда.

Аёллари томонидан уйдан ҳайдаб чиқарилган италиялик эркаклар уларга моддий ёрдам кўрсатиш нари турсин, ҳатто ўзи учун ижарага бошпана олишга қодир эмас. Уларнинг аксарияти дўстлари ва танишлариникида яшашга мажбур бўлмоқда. Айримлари оқшомларни шахсий автомобилларида ўтказишмоқда. Бу сингари эркаклар сони йилига ошмоқда.

Шавкат Мирзиёев: яхши оила учун курашиш керак - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: яхши оила учун курашиш керак

Ажрашган эркаклар уюшмаси таъкидига кўра, маҳаллий ҳукумат бу муаммога катта эътибор қаратмоқда, сабаби у оддий масаладан ўткир ижтимоий тус олган муаммога айланган ва ҳеч кўпиртиришларсиз айтиш мумкинки, бугунги кунда давлат миқёсигача кўтарилди.

Бугун бутун мамлакатда ажрашаётган эркаклар учун бошпаналар қурилмоқда, бошпаналар волонтерлар ёки насронийлик ташкилотлари томонидан тақдим этилмоқда. 

Эркаклар учун бу нафақат бошпанага эга бўлиш, балки фарзандлар билан кўришиш ва унинг ҳаётини одатий тартибга қайтаришга қодир бепул психолог маслаҳатини олиш учун имконият демакдир. Аммо бу каби маконларда бир йилдан ортиқ муддат қолиш мумкин эмас. Шу вақт ичида эркак доимий иш ва тураржойга эга бўла олиши шарт.

Янгиликлар лентаси
0