Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан – Юрий Стоянов

© SputnikЮрий Стоянов
Юрий Стоянов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рекламада кўпинча ёлғонни учратиш мумкин, лекин Ўзбекистон брендида бундай эмас. Унда фақат ишонч ва муҳаббат бор”, - деди артист.

ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро туризм ярмаркасида сўзга чиққан россиялик артист Юрий Стоянов Ўзбекистонни қандай язши кўриб қолганини айтиб берди, ЎзАга асосан.

“Барчани, Иккинчи жаҳон уруши вақтида менинг онамни ва яна миллионлаб кишилар ҳаётини сақлаб қолган Ўзбекистонни севишга чақираман, - деди Стоянов. – Онам бир неча йил Ўзбекистонда яшаган ва у менга ўзбек халқи, унинг меҳмондўстлиги ва бағрикенглиги ҳақида илиқ сўзлар айтган.”

Шундан сўнг актёр барчани Ўзбекистонга ташриф буюриш ва бу ерда мазали мевалардан татиб кўриш, табиатни кузатиш ҳамдқ ўзбек ҳалқининг меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлишга чақирди.

“Рекламада кўпинча алдов бўлади, лекин  Ўзбекистон брендида ундай эмас. Унда фақат муҳаббат ва ишонч бор. Мен кўп марта Ўзбекистонда бўлганман. Ушбу мамлакат тарихи, маданияти ва урф-одатлари ҳақида кўп нарсаларни билиб олганман. Ўзбекистон якка туристлар учун ҳам хавфсиздир. Бу ерда исталган шаҳарда кун ёки туннинг исталган вақтида кўчаларда сайр қилиб юриш мумкин”, - деди артист.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида Россия халқ артисти Юрий Стоянов Ўзбекистон брендининг Россиядаги туризм элчиси этиб сайланган эди.

Янгиликлар лентаси
0