ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президентининг 14 ноябрь куни имзоланган фармони билан 2020 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.
- Фармонга кўра, 2020 йилда 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Ундан ташқари 2та дам олиш куни бошқа кунга кўчирилди:
- 4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага
- 29 август – шанба 31 август – душанбага
2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади, - дейилган фармонда.
Шунингдек, президент фармонида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари узайтирилган байрам кунларида аҳоли самарали дам олиши учун тизимли чоралар кўриши кераклиги айтиб ўтилган.