Ўзбекистон ва Қозоғистон инвестициялар учун рақобат қилади – ХВЖ  

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишУ здания Международного валютного фонда в Вашингтоне
У здания Международного валютного фонда в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қисқа вақт ичида йирик ва мураккаб ислоҳотларни амалга оширишга бел боғлаган Ўзбекистон инвестициялар бўйича Қозоғистоннинг рақобатчисига айланмоқда – ХВЖ вакили.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ўзбекистон иқтисодининг тобора очилиб бораётгани, халқаро сармоялар учун уни Марказий Осиёда Қозоғистоннинг рақобатчисига айлантиради, деб хабар қилмоқда Блумберг агентлиги.

“Ўзбекистон инвестициялар учун Қозоғистон билан соғлом рақобат қилади. Ушбу “беллашув” иккала давлатни ҳам ўз иқтисодини янада шаффоф қилишга, мамлакатда сиёсий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун маҳкам ишлашга ундайди”, - деди сешанба куни Нур-Султонда ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича директор ўринбосари Марк Хортон.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон аҳоли Қозоғистондан 1,5 баравар кўп бўлсада, унинг иқтисоди Қозоғистондан 3 баравар кичик.

Хортон айтишига қараганда Ўзбекистон ХВЖ маслаҳатлари ва ёрдамидан “чанқоқлик билан” фойдаланган ҳолда қисқа вақт ичида кенг кўламли ва мураккаб ислоҳотларни амалга оширишга бел боғлаган.

Шунингдек, Хортон Ўзбекистоннинг катта бозорини, ривожланган саноатини алоҳида қайд этиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0