Президентнинг собиқ матбуот котиби янги лавозимга тайинланди

назначение
назначение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У 2017 йил март ойидан августига қадар президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. 2017 йил март ойидан августига қадар президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган Асаджон Озодбекович Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Интернет ва ахборот хавфсизлиги: Ўзбекистонда яна бир давлат инспекцияси ташкил этилди

Асаджон Хўжаев 2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Интеллектуал мулк агентлиги, 2012-2017 йилларда - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига раҳбарли лавозимларида фаолият кўрсатган. У 2017 йил март-август ойларида президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган. Кейинчалик Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Хўжаев 2018 йил августидан буён  Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори сифатида ишлаб келаётган эди.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Янгиликлар лентаси
0