Кузнецов Тошкентдаги МО етакчилари учрашуви ҳақида: муҳокамани кутаётган масалалар кўп

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишВрио директора Института Научной Информации по Общественным Наукам (ИНИОН РАН) Алексей Кузнецов
Врио директора Института Научной Информации по Общественным Наукам (ИНИОН РАН) Алексей Кузнецов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда 27 ноябрь куни МО етакчиларининг иккинчи норасмий учрашуви ўтказилади. РФА ҳузуридаги Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти раҳбари вазифасини бажарувчи Алексей Кузнецов етакчилар музокаралари кун тартибидан ўрин оладиган асосий мавзуларни санаб ўтди.

Иқтисодчи фикрига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари билан муҳокама қилинадиган мавзулар талайгина. Шу билан бирга, улар нафақат ички регионал тартибларга, балки глобал жараёнларга ҳам тааллуқлидир.

Экс-генсек ШОС Рашид Алимов на X Азиатской конференции Валдайского клуба в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Алимов: Марказий Осиёга "катта ўйин" эмас, шиддатли юксалиш керак

"Сувдан фойдаланиш муаммоси мавжуд, у муҳокамани ва ҳамкорликда қабул қилиниши лозим бўлган қарорларни талаб қилади. Шунингдек, транспорт масалалари ҳам долзарб. Минтақавий сиёсат ва Хитойнинг Марказий Осиёда позицияси мустаҳкамланиши, Россия томонидан таклиф этилаётган интеграллашув лойиҳалари. Ушбу марказлар ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршиликлар йўқ, бироқ, мамлакатларда у ёки бу альтернатив ҳолатлар бор. Яна бир масала - хавфсизлик, айниқса, бунда минтақанинг жануби-шарқий қисмидаги ностабил ҳолатларни инобатга олиш лозим", - деди Алексей Кузнецов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

Эксперт сўзларига кўра, аниқ ва ҳужжатларда мустаҳкамланадиган битимлар бўладими-йўқми, айтиш қийин, бироқ бу каби учрашувлар баъзан бутун халқларга улкан таъсир кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0