ИИББ футбол ишқибозларига мурожаат қилди

© Sputnik / Папикьян / Медиабанкка ўтишСтадион "Пахтакор"
Стадион Пахтакор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 14-ноябрь куни “Пахтакор” стадионида Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнашади.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ футбол мухлисларидан автомобилларни “Пахтакор” стадиони атрофидаги йўллар четида эмас (Ислом Каримов, Олмазор ва Навоий кўчалари), балки “Ҳумо Арена” муз комплексининг автотураргоҳида қолдиришларини сўраб мурожаат қилди.

Матч Узбекистан-Саудовская Аравия рассудит бригада арбитров из Японии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Саудия Арабистони учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

Шунингдек, ўйинга илгарироқ келиб, футбол мухлислари учун махсус ажратилган автотураргоҳдан машинага жой эгаллаб олиш тавсия қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 14-ноябрь куни соат 17.00 да “Пахтакор” стадионида Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичининг навбатдаги ўйини – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Учрашувни япониялик ҳакамлар бошқаради.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Ўзбекистон терма жамоасига Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Янгиликлар лентаси
0