Лоланинг янги клипи интернетни “портлатди”

© YouTubeШедевр, или Конец карьере: новый клип Лолы Юлдашевой взорвал Сеть
Шедевр, или Конец карьере: новый клип Лолы Юлдашевой взорвал Сеть - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернетда Лола Йўлдошеванинг “Севгингни менга айт-2” қўшиғига ишланган клипини ўзбекистонликлар қизғин муҳокама қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошева “Севгингни менга айт-2” қўшиғига ишланган видеоклипни чиқарди.

Роликда республикадаги ҳаётнинг айрим соҳалари мазах қилинган, бир неча соат ичида клип ўзбек шоу-бизнесидаги сўнгги вақтларнинг энг кўп муҳокама қилинган тақдимотлардан бирига айланди.

Сценарий бўйича хонанда ўз қўшиғини куйлаш учун саҳнага чиқади. Саҳнада “Фаолиятимни халқ манфаати учун чин дилдан олиб боришга ваъда бераман” деб ёзилган плакат илинган.

Мусиқачининг қўшиғини баҳолайдиган эркак ва аёлдан ташқари залда томошабинлар деярли йўқ.

Залда “хейтер”, реклама берувчи ва икки аёл бор.

Айни дамда бу клип интернетда ўзбекистонликлар орасида қизғин муҳокама қилинмоқда.

Лоланинг кўплаб мухлислари бу клипдан кейин уни лицензиясидан маҳрум қилишадими, деб савол беришган.

Янгиликлар лентаси
0