Ўзбекистонда янги мустақил авиакомпания ташкил этилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь
Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайтарилмайдиган ва багажсиз тарифлардан фойдаланиш йўли билан авиаташувлар нархини оптималлаштириш, авиачипталарни онлайн-сотилишини кенгайтириш, электрон авиация юк хатини расмийлаштириш тизимлари жорий этилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг хабар қилишича, хорижий экспертлар хулосаларига кўра Жаҳон банки маслаҳатчилари кўмагида “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятлари, шунингдек масъулияти чекланган жамиятларга айлантирилган корхоналарнинг янги низомлари тайёрланиб тасдиқланди.

Ўзбекистон фуқаро авиацияси олдида қўйилаётган янги мақсад ва вазифаларга мувофиқ, буюртмачиларнинг махсус авиация ишларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, “кичик авиация” ҳаво кемалари паркидан самарали фойдаланиш мақсадида ислоҳотларда қишлоқ хўжалиги тармоғида махсус авиация ишларини, республика ички ва ҳалқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташиш билан боғлиқ фаолиятни бажариш, шунингдек туризм ва санитария авиацияси соҳасида авиация хизматларини тақдим этиш учун мустақил авиакомпания ташкил этиш кўзда тутилади.

Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда янги авиакомпанияни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фуқаро авиацияси корхоналари мутахассислари томонидан Жаҳон банки маслаҳатчилари билан биргаликда қайтарилмайдиган ва багажсиз тарифлардан фойдаланиш йўли билан авиаташувлар нархини оптималлаштиришни, аэропорт инфратузилмасини қуриш, таъмирлаш, кенгайтириш ва модернизация қилиш дастурини, авиация ёқилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни, авиачипталарни онлайн-сотиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда электрон авиация юк хатини расмийлаштириш тизимини жорий этишни белгилайдиган “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятларини ривожлантиришнинг бизнес-моделини ишлаб чиқиш ишлари устида ишлар олиб бориляпти. 

Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кирмоқчи

Яқин ва ўрта масофаларга парвозларни амалга оширадиган ҳаво кемаларидан фойдаланиш, республика ичида норентабел қатновларни бажаришда авиаташувчиларни субсидиялаш механизмини амалда татбиқ этиш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий йўналишлари бўйича авиаташувларни ривожлантириш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0