Айнан Ўзбекистондан Осиёнинг глобал бозори шаклланишни бошлайди - Рар

© Sputnik / /Юрий КорсунцевНаучный директор Германо-российского форума Александр Рар
Научный директор Германо-российского форума Александр Рар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германия-Россия форуми илмий раҳбари Александр Рар таъкидлашича, Ўзбекистонни жуда узоқ вақт дунё ҳамжамиятида кутишди, давлат очилганида эса, бу республикага нисбатан қизиқиш сезиларли ошди.

Экспертнинг фикрича, минтақада “катта ўйин” билан ҳеч қандай алоқаси йўқ жараёнлар ривожланмоқда. “Биз ҳозир жудаям қизиқ, лекин жуда қалтис пайтда яшаяпмиз. Бу давр мультиполяр дунёни келажагини белгилаб беради. Ва бу дунёни 30 йил аввалгини сингари Европа эмас, айнан Осиё яратади,” - изоҳлайди Рар.

Унинг сўзларича, Европада Ўзбекистонни дунё ва Марказий осиё минтақаси учун очилишини жуда узоқ кутишди. Ислоҳотларни амалга оширилиши билан бизнес ҳамжамиятининг республикага нисбатан қизиқиши ошди.

“Ресурсларни ва инсон факторини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон минтақада мухим ва кўзга кўринадиган ўйинчи сифатида намоён бўлмоқда, ва, ўйлайманки республика орқали Россия, Хитой ва Ҳиндистонни боғловчи йирик Осиё бозори шаклланади”- дея қўшиб ўтди эксперт.

Германия-Россия форуми илмий раҳбарининг батафсиз изоҳларини Sputnik Ўзбекистон подкастида тингланг.

Рар: именно с Узбекистана начнет формироваться большой рынок Азии
Янгиликлар лентаси
0