ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Англо сакслар ислом динини булғаб, унинг ичида террорчи оқимлар яратмоқда, дейди ҳарбий эксперт, миллий хавфсизлик муаммолари маркази раҳбари истеъфодаги полковник Александр Жилин.
“Англо-сакслар орасида жиддий кучлар ислом динига вирус тушириш мақсадида фаол ишламоқда. Улар ислом динини булғаб, унинг ичида ёт оқимлар яратмоқда. Кейинчалик англо-сакслар ушбу кучлар ёрдамида ўз мақсадларини амалга оширмоқда, жумладан ҳарбий-террорчилик услубида ҳам. Бунинг яққол мисоли сифатида Сурияни айтиш мумкин. У ерда ИШИД америкаликларнинг қуроли бўлди”, - дейди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар кечаси ИШИДга аъзо бўлган 20 нафар жангарилар тожкистон чегара назорат пунктига ҳужум қилишган эди. Тўқнашув оқибатида улардан 15 нафари йўқ қилинган. Тўқнашувда 2 нафар ҳуқуқни сақлаш органлари вакили ҳам қурбон бўлган эди.
Жилин: женщин для нападения на погранпост в Таджикистане могли вербовать имамы