ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 9 ноябр куни Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоа ЖЧ—2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши баҳсларга тайёргарлик кўриш учун 2 ноябрдан бошлаб йиғинга киришган.
Мазкур йиғин доирасида жамоа Қирғизистон билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан соат 17:00 да бошланади.
© Ассоциация футбола УзбекистанаТерма жамоа бугунги баҳсни қуйидаги таркибда бошлайди.
Терма жамоа бугунги баҳсни қуйидаги таркибда бошлайди.
© Ассоциация футбола Узбекистана
Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия).
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).