ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Тошкентда веломарафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Вақтинча ҳаракатлар чеклови 9 ноябрь куни соат 14:30 дан 16:00 гача давом этади.
© Пресс-служба хокимията г. ТашкентТошкентда веломарафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади.
Тошкентда веломарафон ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади.
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
Афросиёб кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача бўлган қисми, Шахрисабз кўчасининг Ойбек кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисми, Ислом Каримов кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми, Фурқат кўчасининг Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми, Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади.