ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. UzAuto Motors Хоразм вилояти филиалида завод тарихида илк маротаба бир ойда 6000 дона автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, филиалда амалга оширилган кенг кўламли модернизация ишлари натижасида 2019 йилнинг 10 ойида жами 48 214 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришилган.
UzAuto Motors компаниясининг Питнак туманидаги заводи 2014 йилнинг январь ойида ишга туширилган бўлиб, унда “Damas” ва “Labo” моделлари ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида автомобиль заводининг ишлаб чиқариш қувватини йилига 40 мингдан 60 минг донага кўпайтиришни топширган эди.