ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Тожик-ўзбек чегарасидаги "Ишқобод" постига қилинган ҳужум қурбонлари ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди. Жангарилар томонидан ўлдирилган ҳарбийлар сони беш нафарни ташкил қилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон вилоят хокимлиги вакилларига асосан.
Хабарда айтилишича, капитан Диловар Толибов дафн маросими Канибодомда, оддий аскар Хофизжон Хусайнов эса Панжикентда бўлиб ўтди. Унда Сўғд вилояти хокими ўринбосарлари, шаҳар мэрлари, чегара хизмати раҳбарлари иштирок этди.
Канибодом шаҳри мэри ўринбосари Асрор Гуфонзода Sputnik Тожикистон билан суҳбатда Диловар Толибовнинг дафн маросими 7 ноябр соат 10 да бўлганлигини маълум қилди. Унда Канибодом раҳбари Зафарбек Давлатзода ва Сўғд вилояти раиси ўринбосари Рустам Каримзода иштирок этди.
“Диловар Толибов Конибодом шаҳридаги Казокон қабристонида дафн этилди”, - деди Гуфонзода.
Зобит Диловар Толибов 29 ёшда эди. 2014 йил ҳарбий билим юртини битиргандан сўнг чегара қўшинларига хизматини давом этиш учун юборилганди.
Панжикент шаҳри Фарьёб жамоати раҳбари Амонқул Хамроев Sputnik Тожикистон’га Хофизжон Хусайнов дафн этилгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жанозада Сўғд вилояти раҳбари биринчи ўринбосари, Панжикент шаҳри мэри Ислом Зиёзода, чегара хизмати бошлиғи ўринбосари иштирок этди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги дастлаб икки нафар ходим: Иззатулло Абубакр ва Баҳром Шаҳзода ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилганди. Бундан ташқари, яна бир ходим Ғанижон Давлат ўлдирилгани ҳақида айтилди.
Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари қурбонлар тўғрисида маълумотни тасдиқламади ёки рад этмади.
Ҳодисадан сўнг икки кун давомида бу мудҳиш фожиа ҳақида батафсил маълумот Тожикистон расмий идоралари сайтларида берилмади.