ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. 2019 йилнинг ўтган ўн ойи давомида Ўзбекистонда 4955та дарахт кесилган, дея баёнот қилди Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.
Мамлакатда яшил ҳудудларни кенгайтириш мавзусига бағишланган матбуот-анжуманида таъкидланишича, ўтган 10 ой давомида мамлакатдаги давлат хизматлари марказларига 32 мингга яқин дарахтларни кесиш бўйича мурожаатлар келиб тушган.
Бу мурожаатларнинг 4955та (15-17%) ҳолатида дарахтларни кесишга рухсат берилган. Қолган 80% ҳолатда дарахтлар кесилишдан сақлаб қолинган.
Қўмита раисининг айтишича, Тошкент шаҳрида бугунги кунда дарахтларни "ёппасига кесиш масалалари" кўзга ташланмаяпти.
Ўтган 10 ой давр ичида 203 ҳолатда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳолатлари аниқланган.
Дарахт кесилиши ҳуқуқбузарлиги борасида фуқаролардан маълумот олишни тезлаштириш учун "EcoControl-bot" ташкил этилган.
Ҳисобот давомида телеграммдаги ботга 123та мурожаат келиб тушган. Шундан 68та мурожаат бўйича ҳолат жойига чиқиб ўрганилган. Аниқланган ноқонуний ҳолатларга нисбатан 22,5 млн сўмлик маъмурий чоралар кўрилган.