ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Ўн дақиқалик ёлғонни фош этиш учун 10 кунлик меҳнат килишига тўғри келади, 2 соатлик ёлғонни фош этишга қанча меҳнат кетишини тасаввур қилиб кўринг, деб ёзади Sof.uz колумнисти Мирзиёд Мирусмонов.
Мақолада колумнист рус блогери Юрий Дуднинг ушбу “ҳужжатли” филмини эринмай таржима қилган ўзбек блогерлариниям уни томоша қилиб “совет даври нақадар даҳшатли бўлган экан” деган фикрга келган ёшларни ҳам "табриклаб", уларнинг қулоқларига яхшилаб “лағмон осишганини” ётиғи ва исботи билан тушунтириб берган.
Фақат биргина факт, Дудь фильмида 1930 – 1956 йилларда 20 миллион киши лагерлар орқали ўтгани хабар қилинган, ваҳоланки 100 маротаба текшириб тасдиқланган тарихий ҳужжатлар бўйича бутун совет даврида 1918 – 1987 йилларда жами 7 миллион киши қамоққа олинган.
Буни ҳатто "совет ҳукумати жиноятлари"ни ўрганувчи асосий уюшмалардан бири "Мемориал"нинг собиқ бошлиғи Арсений Рогинский ҳам тан олган, деб ёзади колумнист.
Хуллас фильмда бўрттириб кўрсатилган, лекин аслида бўлмаган фактларга тўла таҳлил билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.