Эксперт Ўзбекистонга “Каттақўрғон” полигони нима учун кераклигини тушунтирди

© SputnikВоенный обозреватель Виктор Литовкин
Военный обозреватель Виктор Литовкин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда энг катта - “Каттақўрғон” дала-ўқув майдони очилди. Истеъфодаги полковник Виктор Литовкин ушбу полигон очилишининг аҳамиятли жиҳатлари ҳақидаги фикрларини билдирди.

Ўзбекистон Республикасидаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий округига қарашли “Каттақўрғон” дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди. Унда замонавий дунё талабларига мос келадиган ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт зали, маданият маркази ҳамда жанговар техникалар ва автомобиллар тураржойлари мужассам.

Истеъфодаги полковник Виктор Литовкин полигон ҳарбийлар учун жуда муҳим жой эканини қайд этди.

“Бу танкчилар, артиллериячилар, мотоўқчилар учун машғулот жойидир. Уларсиз ҳарбийлар қурол-аслаҳадан фойдаланиш кўникмаларини ва ватанни ҳимоя қилиш қобилиятини йўқотишади”, - деди у Sputnik Ўзбекистон билан бўлган суҳбатда.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Литовкин объяснил, для чего Узбекистану полигон "Каттакурган"
Янгиликлар лентаси
0