Ўзбек банкларининг илгари назарда тутилмаган янги хизмат турлари жорий этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Банкларга қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш каби операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 6 нояб - Sputnik. Ўзбекистон президенти куни-кеча “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. 

Қонун ишлаб чиқилишида Жаҳон банки кўмагида илғор хорижий тажриба, умумэътироф этилган норма ва стандартлар ўрганилиб татбиқ этилди.

Қонун билан молиявий операциялар рўйхати мол-мулк ва активларни ишончли бошқариш, аффинланган қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш, ҳосилавий молия воситалари билан операцияларни амалга ошириш, металл ҳисобварақларини юритиш каби илгари қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган янги хизмат турлари билан кенгайтирилмоқда.

Қонун билан банкларга айрим хизмат ва операциялар турларини аутсорсингга топшириш ҳуқуқи берилмоқда.

Эндиликда банк фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, яъни жалб этиладиган маблағлар билан операцияларни амалга оширувчи ташкилот эканлигини инобатга олиб, қонун билан банк таъсисчиларининг ишбилармонлик обрў-эътибори ва аввалги фаолияти натижадорлигига нисбатан талаблар ўрнатилган.

Марказий банк тўлов тизимлари устидан назоратни кучайтиради

Банкларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарувининг вазифа ва ваколатлари ҳам белгилаб ўтилган.

Шу билан бирга, қонун банклар фаолиятининг янада очиқлигини, банк хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган маълумотларни ошкор қилиш орқали банк хизматлари истъемолчилари ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0