ТОШКЕНТ, 6 нояб - Sputnik. Туркия хавфсизлик кучлари Сурияда “Ислом давлати”* раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг рафиқасини қўлга олишди. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдўғон баёнот берди.
“Ал-Бағдодий туннелда ўз жонига қасд қилди. Биз Сурияда унинг хотинини қўлга олдик. Лекин бу борада ҳеч қандай шов-шув кўтармадик. Мен ҳозир илк бир бу ҳақда маълум қиляпман. Биз яна унинг синглиси ва унинг эрини ушладик”, - дея Эрдўғон сўзларидан келтиради РИА Новости.
АҚШ президенти Дональд Трамп 27 октябрь куни ал-Бағдодий йўқ қилинганини маълум қилди. “ИД”* етакчиси АҚШнинг Сурия шимолий-шарқидаги операцияси натижасида йўқ қилинган. Кейинчалик Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков Россиянинг америкалик ҳарбийлар ал-Бағдодийни йўқ қилиш бўйича “навбатдаги” операцияни ўтказганлиги ҳақида ишончли маълумотлари йўқлигини маълум қилди. Amaq нашри ўз навбатида “ИД”* ўз раҳбари йўқ қилинганини тасдиқлагани ҳақида хабар тарқатди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот