ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Бугун Москванинг “Локомотив” клуби Италиянинг “Ювентус” жамоасига қарши ўйин ўтказилади. Учрашув Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўтказилади.
Майдонга жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири Криштиану Роналду чиқади.
Ўйин маҳаллий вақт 20:55 да “РЖД Арена” стадионида бошланади.
Икки ҳафта олдин рақиб жамоалари Туринда учрашган. Унда “Ювентус” жамоаси 1:2 ҳисобда ғалаба қозонган.
Уч турдан сўнг “Локомотив” жамоаси 3 очко билан учинчи ўринда, “Ювентус” эса 7 балл билан гуруҳда етакчиликни Мадриднинг "Атлетико" клуби билан талашмоқда.