ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Абдулманап Нурмагомедов ўғли Ҳабиб Нурмагомедов ва таниқли боксчи Флойд Мэйуэзер ўртасида жанг ўтказиш таклифи юзасидан изоҳ берди.
“Ҳабиб билан жанг ўтказиш истагини ҳурмат қиламан. Ҳозир бизда энг муҳим палла, биз UFC тарихида энг яхши жангни ўтказишимиз керак. Биз бу жангга бир йилдан ортиқ вақт тайёргарлик кўрмоқдамиз. Беш ойдан кейин ўтказилади. Кейин эса бизга олти ойга Ломаченко кичикнинг лагери керак бўлади”, - деб ёзган Абдулманап Instagram саҳифасида.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
2015 йилда Мэйуэзер кичик Мэнни Пакьяони ўрта вазнда WBC, WBO ва WBA Super титуллари учун жангда мағлуб этди.
2017 йилда эса Флойд бокс қоидалари бўйича Конор Макгрегорни нокаутга учратганди.