ИИВ 01 001 VIP рақами билан боғлиқ видеотасвир юзасидан муносабат билдирди

© Foto : Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги интернетда тарқалган 01 001 VIP давлат рақам белгиси билан боғлиқ видеотасвир юзасидан муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Ички ишлар вазирлиги интернетда тарқалган 01 001 VIP давлат рақам белгиси билан боғлиқ видеотасвир юзасидан муносабат билдирди.

Хабарда таъкидланишича, автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси “Uzavtomotobelgi” Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилади.

Автомобильная трасса в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда камераларни чалғитишга уринган жиззахликка чора кўрилди

“Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирдаги 01 001 VIP рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси “Uzavtomotobelgi” Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқарилмаганлигини маълум қиламиз”, - дейилади расмий хабарда.

Шунингдек, давлат рақам белгилари ишлаб чиқарилишида “I” ҳарфи ишлатилмаслиги қайд этилган.

ИИВ давлат рақам белгиларини қўлбола усулларда ясаш ва улардан фойдаланиш учун қонунда жазо белгиланганини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автомобилининг давлат рақамига ўзгартириш киритган ҳайдовчи жаримага тортилгани хабар қилинган эди. Ҳайдовчи камераларни чалғитиш мақсадида рақамини қисман бўяб қўйган. Ушбу ўзгартириш сабабли давлат рақам белгилари қоидабузарликларни қайд қилиш автоматлаштирилган камералари томонидан таниб бўлмайдиган ҳолга келган.

Янгиликлар лентаси
0