ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли боксчи Бектемир Мелқўзиев профессионал боксда ўзининг учинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади.
76 кг вазн тоифасида Мелиқўзиев америкалик Клей Коллардни нокаутга учратди. 8 раундга мўлжалланган жанг 4 раундда ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан тугади. Кучли зарбаларда Клей Коллард дастлаб нокдаун, кейин нокаут ҳолатига тушиб қолди.
"Яна бир ғалаба! Мен бу йигитга қойил қолдим, қаерига мушт туширишга ҳаракат қилмай, зарбаларим унга тегмай ўтиб кетгандек туюларди. Лекин мен жангдан баҳра олдим! Навбатдаги учрашувгача!", - деб ёзган Мелиқўзиев ўзининг Твиттерида.
Бу Бектемир Мелиқўзиевнинг профессионал рингдаги учинчи жангида учинчи ғалабаси ва бу ҳам муддатидан олдин ғалаба билан тугади.