АҚШнинг давлат қарзи миқдори янги рекорд ўрнатди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКупюры американских долларов.
Купюры американских долларов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат қарзи миқдори 23 триллион доллардан ошди ва янги рекорд ўрнатди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. АҚШнинг давлат қарзи 23 триллион доллардан ошиб, янги рекордни ўрнатди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Dreamliner узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳаво йўллари яқин вақт ичида улкан қарз тўлаши керак – IFC

Дональд Трамп мамлакат президенти лавозимига киришганда қарз 20 триллион доллардан кам эди. Аммо, федерал бюджет тақчиллиги кўпайиши сабабли қарз тез суратларда ўсишни бошлади.

2019 йилда дефицит триллион долларни ташкил қилди. 2017 йилда Трамп ва Конгрессдаги республикачилар билан амалга оширилган солиқ ислоҳоти ўн йил ичида бюджет камомадини икки триллион долларга кўпайтириши керак. Шунингдек, Мудофаа харажатлари ҳам ўсишни давом этмоқда – Пентагоннинг бюждети йилига 700 миллиард долларни ташкил этади.

Қарзнинг умумий миқдоридан 17 триллиони фуқаролар ва молия институтлари қўлида, қолган 6 триллион федерал ҳукуматнинг турли институтлари ўртасидаги кредитларни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0