ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Октябр ойининг охирида Тошкент аэропортида яширилган портловчи мослама ҳақида хабар қилган фуқаро ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан қўлга олинди, деб хабар қилмоқда ИИББ ҳузуридаги Тергов департаменти.
“Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир доирасида фуқаро К.Т. Патакор туман борзорда қўлга олинди. Текшириш натижасида унинг ёнидан телефон аппарати топилди. Фуқаро айнан ушбу телефон орқали “портловчи мослама” ва “наркотиклар” ҳақида ёлғон хабар тарқатган”, - дейилган хабарда.
Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277 моддасининг (Безорилик) 1 банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.