Талабаларга баҳосига қараб стипендия тўлаш тизими қайтарилиши мумкин

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтуденты филиала НИЯУ МИФИ на торжественной церемонии открытия вуза в Ташкенте
Студенты филиала НИЯУ МИФИ на торжественной церемонии открытия вуза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келажакда талабаларга баҳосига қараб ситпендия тўланиши мумкин - Олий Мажлисда янги қонун муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Кеча Олий Мажлисда депутат Расул Кушербаев ташаббуси билан, яхши ўқиётган талабаларни рағбатлантириш мақсадида уларнинг стипендиясини ошириш масаласини кўтарди, ДТМ хабарига асосан.

В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йил тест синовларида ўзгариш бўлиши мумкин - ДТМ 

Депутат фикрига кўра, стипендиянинг баҳо қараб эмас, ҳаммага бир хил – 400 минг сўм миқдорида тўланаётгани таълим сифатига салбий таъсир кўрсатиб, норозилик келтириб чиқармоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов айтишига қараганда ушбу масала кўриб чиқилган ва янги Низомга киритилган. 

"Билдирилган таклифлар кўплиги боис ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик таклифларидан келиб чиқиб тўлдириляпти. Тез орада бу борада низом қабул қилинади. Низомда талабаларга ўқиши натижалари инобатга олинган ҳолда стипендия белгилаш кўзда тутилган. Худди олдинги тизимда бўлгани каби. Ҳозир ҳам бир хил эмас. Ҳалиям дифференциациялашган тизим амалда. Талабалар баҳосига қараб оширилган миқдорда стипендия олишлари мумкин», дейди Мажидов.

Мажлисда табақалашган стипендия тўлаш борасида турли фикрлар билдирилди. Хусусан  Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов айтишига қараганда, табақалаштирилган стипендия талабаларнинг билим учун эмас, баҳо учун ўқишларига туртки бўлган, ва бу ўз навбатида коррупция юзага келишига замин яратиши мумкин. Ректорнинг фикрича, талабанинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олмасдан, унинг фақат қайдномадаги «5»лари эвазига ҳақ тўлаш амалиёти ўзини оқламаган.

Янгиликлар лентаси
0