ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Тошкентга келди.
Аэропортда уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Медведев ШҲТга аъзо давдат ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келди.
Медведев ШҲТ аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида нутқ сўзлайди, шунингдек бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. Транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, юқори технологиялар ва рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор берилади.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Дастлаб ташкилотга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган. 2017 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлди. Ташкилотнинг котибияти Пекинда ташкил этилган. Тошкентда минтақавий аксилтеррорчилик тузилма фаолият кўрсатади.