Тошкентдаги ЙТҲда 19 ёшли йўловчи ҳаётдан кўз юмди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСветофор
Светофор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг Яшнобод туманида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда “Матиз” автомобилининг 19 ёшли йўловчиси олган жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Тошкентнинг Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида рўй берган ЙТҲ оқибатида 19 ёшли йўловчи ҳалок бўлди.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ фуқаро транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди

ИИББ хабарига кўра, ҳодиса 30 октябрь куни содир бўлган. “Нексия” автомобили ҳайдовчиси Салим Р. светофорда тўхтаб турган Акромжон Ч. бошқарувидаги “Матиз” билан тўқнашув содир этган. Натижада зарбадан “Матиз” йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланиб келаётган Аҳролбек Ю. бошқарувидаги “Спарк” билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Акромжон Ч. тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган. “Матиз” автомобилининг 19 ёшли йўловчиси Даниел А. олган жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Янгиликлар лентаси
0