Россиянинг Нарьян-Мар шаҳрида эркак боғчага бостириб кириб, 6 ёшли болани пичоқлади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПолицейский автомобиль
Полицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Нарьян-Мар шаҳрида эркак боғчага бостириб кириб, 6 ёшли болани ўлдирди. Гумонланувчи қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Россиянинг Нарьян-Мар шаҳрида 6 ёшли болани ўлдиришда гумонланган 36 ёшли эркакни қўлга олди, деб хабар қилди Тергов қўмитаси. РИА Новости хабарига асосан.

Мудҳиш воқеа шаҳарнинг СССРнинг 60 йиллиги кўчасидаги “Эртак” номли боғчада содир бўлди.

Болалар ухлаётган вақтда эркак боғчага кириб, 6 ёшли болага пичоқ билан зарба беради, бола жойида вафот этди.

Гумонланувчи зудлик билан қўлга олинди. Эркак маст ҳолда бўлгани маълум бўлди.

Жиноят сабаблари номаълум.

Терговчилар қотиллик ҳамда боғча қоровулларга нисбатан совуққонлик ва “хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни тақдим этиш" бўйича жиноий иш қўзғатди.

Ненецкий автоном округи губернатори Александр Цибульский сўзларига кўра, қўлга олинган шахс наркодиспансер ҳисобида турган.

Янгиликлар лентаси
0