Покистон шимоли-шарқида поезд ёнди, қурбонлар 73 нафарни ташкил қилмоқда

Oбуна бўлиш
Айни вақтда фақат айрим фуқароларнинг шахси аниқлаштирилган. Тиббиёт ходимлари сўзларига кўра, айрим қурбонларда куйиш даражаси шу қадар кучлики, ҳатто уларнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаяпти.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Покистоннинг Панжаб провинциясида поездда юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 нафарга етди, ўнлаб фуқаролар жабрланган. Бу ҳақда Geo TV телеканали маҳаллий полициячиларга таяниб, хабар бермоқда.

Сал олдин 40 нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди.

Поезд Карачидан Равалпиндига қараб йўл олган бўлган. Аниқлик киритилишича, ёнғин овқат тайёрлашда ишлатиладиган газ баллон портлаши оқибатида юз берган. Гувоҳлар сўзларига кўра, учта вагон олов исканжасида қолган.

Покистон темир йўллар вазири Шайх Рашиднинг сўзларига кўра, одамлар ёнаётган поезддан сакраб тушиб қолишга ҳаракат қилиб ҳам ҳалок бўлишган.

Айни вақтда фақат айрим фуқароларнинг шахси аниқлаштирилган. Тиббиёт ходимлари сўзларига кўра, айрим қурбонларда куйиш даражаси шу қадар кучлики, ҳатто уларнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаяпти.

Темир йўлда ҳаракат яқин вақтда қайта тикланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0