Ўзбекистон ҳукумати қуриган ҳудудда яйлов ва ўрмонзорлар яратишга қарор қилди.
Sputnik мухбири Орол денгизи қуриган сатҳининг "0" нуқтасида бўлди.
Вазият ҳудудда яхшиланмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати раҳбари Қаҳрамон Сариевнинг сўзларига кўра, Мўйноқ туманида қатор корхоналарнинг ишга туширилди – улардан тўқимачилик фабрикаси ва балиқ консервалари комбинати. Бундан ташқари, қамишдан ДСП ишлаб чиқариладиган завод қурилмоқда. Одамлар ҳудудга қайтишни бошлади.
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Орол денгизи 1960 йилга қадар дунёдаги тўртинчи йирик кўл эди. Сўнгги 55 йил ичида денгиз майдони деярли уч баравар камайди, сув сатҳи 29 метрга пасайди, сув ҳажми 15 баравар камайди, шўрланиш ошиб, балиқ йўқолиб кетди.

1/13
© Sputnik / Мария Науменко
1960 йил даражасидан Орол денгизининг атиги 10% қолди.

2/13
© Sputnik / Мария Науменко
Сув ўрнига чўл олти миллион гектардан кўпроқ майдонни эгаллади. Ўзбекистон ҳукумати қуриган ҳудудда яйлов ва ўрмонлар яратишга қарор қилди.

3/13
© Sputnik / Мария Науменко
Шу йил баҳорида экилган саксовул.

4/13
© Sputnik / Мария Науменко
Чўл олти миллион гектардан кўпроқ майдонни эгаллади.

5/13
© Sputnik / Мария Науменко
Ҳудудда ёғингарчилик жуда кам.

6/13
© Sputnik / Мария Науменко
Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш бўйича давлат дастури координатори Зиновий Новицкий

7/13
© Sputnik / Мария Науменко
Қуриган ҳудудда махсус технология бўйича экинлар экилмоқда.

8/13
© Sputnik / Мария Науменко
Экинларни экиш ноябрда бошланади ва апрелда тугайди. Кўчатлар бутун мамлакат бўйлаб ўрмонзор питомникларида этиштирилади.

9/13
© Sputnik / Мария Науменко
Голландия тракторлари, улар декабрда олиб келинган.

10/13
© Sputnik / Мария Науменко
Бир неча йил ичида саксовул қаторлари орасига озуқа ўсимликлари экилади ва чорвачилик ривожлантирилади.

11/13
© Sputnik / Мария Науменко
Шу йилда 461 минг гектар ўсимлик экилди. Келгуси йилда 700 минг гектар экиш режалаштирилган.

12/13
© Sputnik / Мария Науменко
Оролни қайта тиклаш учун бутун Ўзбекистондан одамлар келмоқда. Ўтган мавсумда икки минг киши ишлаган бўлса, бу йил 3,5 минг киши келиши кутилмоқда.

13/13
© Sputnik / Мария Науменко
Орол денгизи.