Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

© Пресс-служба Президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане
Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарлари бўлажак олий даражадаги тадбирлар нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари қардош Туркманистон халқига жорий йил 10-11 октябрь кунлари Ашхободда ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистоннинг МДҲдаги раислиги муваффақиятли ўтаётгани билан яна бир бор табриклади.

Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердимухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Оролни қутқариш бўйича режаларни муҳокама қилишди

Давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги вақт билан синалган мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, аввало, савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос экани қайд этилди.

Томонлар ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга бундан буён ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирдилар.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари дўст мамлакатлар ва бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш борасида қатъий эканини тасдиқладилар.

Янгиликлар лентаси
0