Анатолий Виборний парламентарийлар КХШТнинг қонуний вазифаларини тез, сифатли ва самарали ҳал этишга алоҳида эътибор қаратишларини айтди. Ташкилот ишида аъзо мамлакатларнинг дуч келиши мумкин бўлган чақириқ ва таҳдидларни олдини олиш ҳам муҳим вазифалардан саналади.
Минченко: Ўзбекистоннинг КХШТга қайтишига деярли тўсиқ қолмади
“Ўзбекистоннинг КХШТга қўшилиши ёки қўшилмаслиги масаласи – вақт масаласи. Биринчи босқичда унинг моҳиятини англаш учун турли тадбирларда иштирок этиш мақсадга мувофиқ”, - деди Анатолий Виборний Sputnik Ўзбекистон билан бўлган суҳбатда.
Постсовет даврининг илк йилларида Ўзбекистон КХШТга аъзо эди, лекин кейинчалик ташкилотни тарк этиш қарори қабул қилинган эди. Ўша замондан буён кўп нарса ўзгарди. Экспертнинг сўзларига кўра, ҳозир КХШТда машғулотлар динамикаси, уларнинг фаоллиги ва қудрати ўзгариб, янгича тус олган.
Эксперт: Ўзбекистоннинг "Марказ-2019"даги иштироки - ОДКБ сари қадамдир
Қарор қабул қилиш учун унинг моҳиятини англаш ва ҳозир ташкилот қандай аҳамиятга эгалигини тушуниш зарур.
Экспертнинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.