ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Россиянинг Татаристон ўлкаси Бугульмин туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда “Татар-информ” нашри.
28 октябр куни Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган MAN юк автомобили (фура) ва Камаз орасида содир бўлган юзма-юз тўқнашув оқибатида Камаз ҳайовчиси ҳалок бўлган. Ўзбекистонлик ҳайдовчи оғир аҳволда шифохонага жойлаштирилган.
Хабарда айтилишига кўра, Камаз оғир металл конструкцияларни олиб кетаётган бўлган. Тўқнашув катта тезликда содир бўлгани туфайли иккала автомобил ҳам жиддий шикастланган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ЙТҲ тафсилотларини ўрганмоқда.