ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Афғонистонда тинчлик бўлса хорижий ҳарбийлар керак бўлмайди, деди ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла Russia Today телеканалига берган интервьюсида.
Хорижий кучлар мамлакатда бўлишига Афғонистонда “Ал-Қоида” ва “Исломий давлат” каби террорчи ташкилотларнинг фаолияти сабаб бўлмоқда. Агар улар бўлмаганда АҚШ ҳарбийларига эҳтиёж қолмасди, - дейди вазир.
Шунингдек, яқинда Хитой бўлиб ўтиши кутилаётган йирк “афғонлараро учрашув”да “Толибон” ҳар қандай зўравонлик акцияларидан воз кечишга сўз берган. Агар ушбу иш амалга ошса бу тинчлик сари қўйилган катта қадам бўларди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳукумати мамлакатда тинчлик ўрнатишнинг “йўл харитаси”ни ишлаб чиққан. Ҳукумат томонидан таклиф қилинаётган лойиҳа 7та пунктдан иборат бўлиб, улар орасида АҚШ ва НАТО мамлакатдан қўшинларни олиб чиқиш ва Афғонистон билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам бор.