Жириновский бутун инсоният учун таҳдид манбаини айтди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЛДПР францияси раҳбари Владимир Жириновский бутун инсоният хавф манбаи ҳақида фикрларини ёзди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, ишлаб чиқаришни чеклаш - очарчиликни, товарлар ва уйларни иссиқликни таъмилаш учун керак бўладиган энергияни танқислигини келтириб чиқаради

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. ЛДПР францияси раҳбари Владимир Жириновский Давлат думасида ақидапарат (фанатик) одамлар бутун инсоният хавф манбаи бўлишини айтди. Бу ҳақда сиёсатчи ўз телеграмм-каналида ёзди. РИА Новости хабарига асосан.

Президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин бутун инсоният учун бўлган чақириқни айтди

Жириновский таъкидлашича, 16 ёшли швециялик фаол Грета Тунбергдан илҳомланган кўплаб одамлар глобал иссиқликни секинлаштириш кераклиги ҳақида айтмоқда. Бироқ унинг фикрига кўра, улар одамзоднинг бир қисмини йўқ қилишга олиб келиши мумкин бўлган усулларни тарғиб қилишмоқда.

Ишлаб чиқаришни чеклаш - очарчиликни, товарлар ва уйларни иссиқликни таъминлаш учун керак бўладиган энергияни танқислигини келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди ЛДПР раиси.

Жириновскийнинг фикрига кўра, инсоният учун зарба бериш мақсадида ақидапаратлардан фойдаланилмоқда, "инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тазйиқларга қарши кураш мавзуси ҳам худди шу мақсадда ишлатилади".

“Бу жуда тўғри фикрлар, улар чиройли эшитилади, одамлар ҳис-туйғуларига таъсир қилади, аммо кенг кўламли кампанияларнинг мақсади бутун инсониятга зарба бериш, туғилишни пасайтириш ва дунё аҳолисини камайтиришдир”, - деб ёзган сиёсатчи.

Манфаатдор шахслар ўз сиёсий амбицияларни ҳаётга татбиқ этиш учун дунё аҳолисини 500 миллион кишига қисқартиришга тайёр, чунки уларни бошқариш 7-8 миллиардга қараганда осонроқ бўлади, деб қўшимча қилди Жириновский.

Янгиликлар лентаси
0