https://sputniknews.uz/20191028/zbekistonga-Khitoy-raketasi-nima-uchun-kerakligi-borasida-rossiyalik-arbiy-shari-12696907.html
Россиялик ҳарбий Ўзбекистонга Хитой ракетаси нима учун кераклигини тушунтирди
Россиялик ҳарбий Ўзбекистонга Хитой ракетаси нима учун кераклигини тушунтирди
Sputnik Ўзбекистон
Заҳирадаги генерал-лейтенант, ўтмишда Россия ҳарбий ҳаво кучларининг ҲҲМ бирлашган тизими масалалари бўйича бош қўмондон ўринбосари Айтеч Бижев ўзбек... 28.10.2019, Sputnik Ўзбекистон
2019-10-28T18:27+0500
2019-10-28T18:27+0500
2019-10-29T11:08+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1083/19/10831943_0:76:3080:1818_1920x0_80_0_0_c708f52add48728a3b308f79786c703c.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2019
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1083/19/10831943_0:0:3080:1937_1920x0_80_0_0_7fd4ec07e367f2dcc1b59e96f2a72a6f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Россиялик ҳарбий Ўзбекистонга Хитой ракетаси нима учун кераклигини тушунтирди
18:27 28.10.2019 (янгиланди: 11:08 29.10.2019) Заҳирадаги генерал-лейтенант, ўтмишда Россия ҳарбий ҳаво кучларининг ҲҲМ бирлашган тизими масалалари бўйича бош қўмондон ўринбосари Айтеч Бижев ўзбек ҳарбийлари нега С-300 ракета мажмуалари муқобили бўлган Хитой ракетасини синовдан ўтказишганига изоҳ берди.
Навоий вилоятидаги "Кулқудуқ" полигонида Хитойда ишлаб чиқарилган FD-2000 типидаги ҳаво ҳужумига қарши ракета синовдан ўтказилди. Тадбир Ўзбекистоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жанговар тайёргарлигини ошириш доирасида бўлиб ўтди.
Мудофаа вазирлиги илк бор Хитой ракетасини синовдан ўтказади
Россиялик эксперт фикрича, мазкур тизимлар қўлланилишининг сабаби уларнинг нисбатан арзонлиги билан изоҳланади. Аммо Россияда ишлаб чиқарилган аналоглари кўпгина хусусиятлари бўйича хитойникидан устундир.
"Моҳиятан олиб қараганда, ХХРда Россия лицензияси асосида ишлаб чиқариладиган ушбу ракеталар - илк С-300 мажмуаси айни ўзидир. Яъни биздан сотиб олинган ракеталар асосида хитойликлар бу мажмуаларни ишлаб чиқиб, уларга хитойча ном қўйиб сотмоқда. Албатта, бу "хитойча С-300"ларнинг хусусияти асли билан солиштирганда анча оддий, лекин нархи ҳам мос равишда беш маротаба паст. Айнан шу омил танлов пайтида бирламчи роль ўйнаган”, - деб қайд этди Бижев.
Эксперт ХХР қурол-яроғлар экспортида фаол қатнашиб, мижозларни арзон ускуналар билан жалб қилмоқда. Аммо бу қуролларнинг жанговар имконияти Россияда ишлаб чиқарилаётган замонавий мажмуаларникига қараганда анча пастдир.