Қаршида ўқувчи уятсиз видеолар туфайли танбеҳдан сўнг ўз жонига қасд қилди

© Foto : pixabay.comМобильный телефон
Мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аниқланишича, 15 ёшли ўқувчининг мобил телефонида уятсиз видеолар ёзилганлиги сабабли синф раҳбари онасини мактабга чақиртирган. Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ қилган. Шундан сўнг ўқувчи ўзини каналга ташлаган.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчининг жасади каналдан топилди” мавзусидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.

Хабарда ёзилишича, 19 октябрь куни Қарши тумани, “Хониён” МФЙ, Юксалиш кўчасида яшаган вояга етмаган Р.А. (2004 й.т., 7-сонли мактаб ўқувчиси) Қарши Бош каналининг Дашт қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмидаги кўприкдан сувга сакраб, ўз жонига қасд қилган.

Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Ахлоқсиз видео: Тошкентдаги 15 ёшли қиз ўлимининг сўнгги тафсилотлари

Ҳолат юзасидан ишга алоқадор 7-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ва ишчи-ходимларидан ҳамда ўқувчилардан тушунтиришлар олинган.

Аниқланишича, ўқувчи Р.А.нинг мобил телефонида уятсиз видеолар ёзилганлиги сабабли синф раҳбари томонидан онаси мактабга чақиртирилган. Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ қилганидан сўнг, Р.А. мактабдан югуриб чиқиб кетиб, канал томонга кетганлиги, синфдошлари эса унинг орқасидан боришганлиги ва Р.А.ни узоқдан ўзини каналга ташлаганини кўришган.

Ушбу куни вояга етмаган Р.А.ни ҳеч ким уриб ҳақорат қилганлиги ҳолати аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш давомида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Қарши тумани ИИБ, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига хизмат текширувлари тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0