Ўзбекистонда 4 та ҳудудлараро хоспис ташкил этилади

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишХоспис в Москве
Хоспис в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади. Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 4 та ҳудудлараро хоспис ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. “Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

В Узбекистане впервые проведена трансплантация печени - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда уч юзга яқин беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди

Қарорга мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг мавжуд қувватлари доирасида паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади.

Шунингдек, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 4 та ҳудудлараро хоспис ташкил этилади.

Қарорга кўра, онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва улар билан доимий алоқани таъминлаш учун веб-сайтлар ташкил этилади.

Сайёҳлик ташкилотлари ва реклама агентликлари интернет-ресурсларида ахборот жойлаштирган ҳолда, аҳолини call-марказлар томонидан мамлакатда ва хорижда кўрсатиладиган хизматлардан хабардор қилиб борилади.

Шунингдек, хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракат ташкил этилади.

Қарор билан Ўзбекистонда нуклеар тиббиётни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепциянинг вазифаларидан бири онкологик беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва ҳолатини назорат қилишнинг юқори технологик илғор усулларини амалиётга жорий қилишдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0